«болалар иштирокидаги йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентда мактаб қаршисида Nexia-3 ўқувчини уриб кетди
13 февраль 2025, 03:09

Тошкентда мактаб қаршисида Nexia-3 ўқувчини уриб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-мактаб ёнгинасида Nexia-3 машинаси 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Пиёда шифохонага ётқизилди.

Сурхондарёда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди
27 январь 2025, 09:42

Сурхондарёда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди

Термиз туманида Damas йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда 8 ёшли бола шифохонада вафот этди.

Жиззахда Cobalt уриб юборган 4 ва 13 ёшли қизлар ҳалок бўлди
20 ноябрь 2024, 09:52

Жиззахда Cobalt уриб юборган 4 ва 13 ёшли қизлар ҳалок бўлди

Бахмал туманида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt пиёдалар йўлидан ўтаётган 4 ва 13 ёшли қизларни уриб юборди, сўнгра қочиб кетди. Оқибатда опа-сингиллар воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ушланиб, вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилди.

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди
17 ноябрь 2024, 14:57

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди

Бандихон туманида Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 1-cинф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда бола туман шифохонасида вафот этди.

Самарқандда автобус уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
14 ноябрь 2024, 12:44

Самарқандда автобус уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқандда автобус ҳайдовчиси мактаб яқинида йўлдан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Суратда йўлни ажратиб турувчи чизиқда мактаб ўқувчисининг макети ўрнатилганини кўриш мумкин. «Газета.uz» бундай макетлар хавфни камайтириши ўрнига ошириши ҳақида кўп ёзган.

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради
5 ноябрь 2024, 14:50

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради

Наманган шаҳрида икки нафар 9-синф ўқувчиси Gentra машинасида ЙТҲга учради. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Бир ойча аввал худди шу шаҳарда ижарадаги автомобилда аварияга учраган 3 нафар бола вафот этганди.

200 минг сўмга ижара автомобиль ва уч кишининг ўлими: Наманганда ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲ тафсилотлари
10 октябр 2024, 15:38

200 минг сўмга ижара автомобиль ва уч кишининг ўлими: Наманганда ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲ тафсилотлари

Наманганда Gentra автомашинасини ижарага олган 5 нафар ўқувчи катта тезликда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашганди. Улардан 3 нафари вафот этди. Бу йил бошидан буён шаҳарда машина ижарага олган ўқувчилар иштирокида содир бўлган тўртинчи ЙТҲ бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Наманганда ўқувчилар ижарага олган Gentra ЙТҲга учради, ўсмирлардан бири вафот этди
7 октябр 2024, 14:38

Наманганда ўқувчилар ижарага олган Gentra ЙТҲга учради, ўсмирлардан бири вафот этди

Наманган шаҳрида 5 нафар ўқувчи ижарага олган Gentra йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, катта тезликда юк машинасига урилди. Оқибатда машина бошқарган 17 ёшли ўсмир вафот этди, қолган 4 нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Хатирчида ЙТҲда икки ўқувчи қиз ўлимига сабабчи бўлган ўқитувчи 5 йилга қамалди
30 сентябрь 2024, 19:58

Хатирчида ЙТҲда икки ўқувчи қиз ўлимига сабабчи бўлган ўқитувчи 5 йилга қамалди

Апрелда Хатирчи туманидаги маҳаллалардан бирида ўқитувчи Cobalt машинасини ҳайдаб кетаётиб, икки ўқувчи қизни уриб юборган. Улардан бири ЙТҲ жойида, иккинчиси икки кундан кейин шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи судда чалғигани ва бошқарувни йўқотганини айтди. У 5 йил қамоқ жазосини олди.

Тошкент вилоятида Cobalt пиёдалар ўтиш жойида ўқувчини уриб юборди
30 сентябрь 2024, 16:38

Тошкент вилоятида Cobalt пиёдалар ўтиш жойида ўқувчини уриб юборди

Юқори Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли ўқувчини уриб юборди. Тошкент вилояти ЙҲХБга кўра, қизга биринчи ёрдам кўрсатилган ва аҳволи яхшилиги сабаб уйига рухсат берилган.

Самарқандда Tracker «пешеход»дан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб кетди
24 сентябрь 2024, 00:04

Самарқандда Tracker «пешеход»дан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб кетди

Самарқанд шаҳрида Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 14 ёшли қиз вафот этди
8 сентябрь 2024, 15:19

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 14 ёшли қиз вафот этди

Самарқанд туманида «Жигули» мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олаётганида Spark йўлига чиқиб кетиб, тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчисининг 14 ёшли қизи вафот этди.

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди
14 август 2024, 10:07

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Жомбой туманида Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги 4 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда бола тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб юборди
8 август 2024, 11:14

Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб юборди

Бўстонлиқ туманида Damas ҳайдовчиси йўлдан югуриб ўтаётган 6 ёшли болани уриб юборди. ЙҲХБга кўра, бола шифохонага ётқизилган, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.

Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
1 август 2024, 12:12

Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди

Каттақўрғон туманида Nexia машинасининг маст ҳайдовчи велосипедда 4 ва 7 ёшли қизлари билан кетаётган йўловчини уриб юборди. Оқибатда ота ва кичик қиз воқеа жойида ҳалок бўлди, ҳайдовчи қамоққа олинди.

Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли велосипедчи вафот этди
29 июль 2024, 15:44

Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли велосипедчи вафот этди

Самарқанд шаҳрида Labo ҳайдовчиси 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Навоийда 8 ёшли қиз вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди
8 июль 2024, 15:23

Навоийда 8 ёшли қиз вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди

Хатирчида 8 ёшли қизнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 ҳайдовчи қамоққа олинди. Иккиси ҳам йўлда бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Улардан бири олти ойда 12 маротаба тезликни ошириб ҳайдаган. Пиёдалар ўтиш жойига эса пул ажратилмагани сабабли тугмали светофор қурилмаси ўрнатилмаган бўлган.

Навоийда 8 ёшли қиз машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
5 июль 2024, 11:01

Навоийда 8 ёшли қиз машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Хатирчи туманида юқори тезликдаги BYD Song Plus Champion машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини босиб кетди. Қиз воқеа жойида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг